Ads

Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатлар доирасида 47 беллашувда тўқнаш келишган. Уларнинг 35тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 8 ўйинда дуранг қайд этилган. 4 марта андижонликлар муваффақият қозонишган. Рақиб дарвозасига 115 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 33 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтказилган 23 баҳснинг 20тасида "шерлар" зафар қучган. 3 баҳсда эса кучлар тенг келган. Охирги марта рақиб Тошкентда 2010 йил очкога эришган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган.

Бўлажак беллашувни "Андижон"дан дисквалификация туфайли Аброр Ҳусинов ва Рўзим Аҳмедов ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 август, сешанба куни 19:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Behzod Aliev
27/08/2019 16:04
Андижон буш келма факат олга