"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйинида ишлаган лайнсмен "2" олди

Бугун Олий Лигада 26-турдан ўрин олган марказий ўйин бўлиб ўтди. Унда “Пахтакор” ўз майдонида  “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув тақдирини ҳал этган ягона гол кўпчиликда турли-фикрларнинг пайдо бўлишига олиб келди.

84-дақиқада Камолиддин Тожиев томонидан киритилган голда офсайд йўқ деб баҳолаган лайнсмен – Д. Сайвалов учрашув назоратчиси Ф. Абдуллаев томонидан 4,0 баҳога лойиқ кўрилди.

Қуйида ушбу ўйинда ишлаган  расмий шахслар ва уларга қўйилган баҳо билан танишишингиз мумкин.

“Пахтакор” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:0.  5251 томошабин.

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 7,8, А. Сидоров (Тошкент) – 8,0, Д. Сайлавов (Тошкент) – 4,0, А. Шукруллаев (Тошкент) - 8.

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!