"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

Чемпионлик учун курашда ҳам асосий рақиблар қаторида бораётган жамоалар энди кубок ярим финалига ким йўл олишини ўзаро тўқнашувда ҳал қилиб олишади. Шу сабабли учрашувнинг аҳамияти Суперлигадаги беллашув каби анча юқори бўлишига шубҳа йўқ. Жамоалар ҳозирга қадар кубок баҳсларида фақат бир бор дуч келишган. 2014 йил "Локомотив" икки ўйин натижасига кўра устун келган - 0:1 ва 2:2.

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубогини 11 марта қўлга киритган ҳолда бу борада рекордчи саналади. Энг яқин таъқибчи "Бунёдкор" бўлиб, бу жамоа 4 бор кубокда зафар қучган. "Пахтакор" кубокка 2001-2007 йилларда қаторасига 7 марта эга чиққан. "Локомотив" эса бу мусобақада 3 бор муваффақиятга эришган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида Ўзбекистон Кубогидаги дерби 18 сентябрь, сешанба куни 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!