“Пахтакор” Бекободдаги 20 ўйиннинг 15 тасида “Металлург”ни мағлуб этган

Суперлиганинг 25-турида Бекободга мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси – “Пахтакор” ташриф буюради. “Шерлар” майдон эгалари – “Металлург”га қарши ўзаро 43-учрашувда тўп тепишади. Ортда қолган қирқ иккита ўйиннинг 34 таси пойтахтликларнинг ғалабаси билан якунланган. “Металлург” эса тошкентликлар устидан 4 марта ютуққа эришган ва яна 4 та учрашувда дурангга ўйнаган. Бекободликлар рақиб дарвозаси 32 та гол киритгани ҳолда ўз дарвозаларидан 112 та тўп ўтказиб юборишган.

Бу йилги мавсумнинг биринчи босқичида ўтказилган ҳар иккала учрашув пахтакорчиларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугаган. Бекободда мезбонлар ўз дарвозаларидан жавобсиз бешта тўп ўтказиб юборишган бўлишса, “Пахтакор” марказий стадионида кечган учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилганди.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларини таҳлил этадиган бўлсак, 20 та учрашувнинг 4 тасида “Металлург” ғалаба қозонган, 2 тасида дуранг натижа қайд этилган ва 15 та ўйинда “шерлар” зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 18-45, пахтакорчилар фойдасига.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:

19.04.2018  “Металлург” – “Пахтакор” – 0:5

09.09.2017  “Металлург” – “Пахтакор” – 1:3

09.09.2016  “Металлург” – “Пахтакор” – 2:0

10.05.2015  “Металлург” – “Пахтакор” – 1:2

25.10.2014  “Металлург” – “Пахтакор” – 2:4

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!