Ads

 

Бугун "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатида илк бор чемпионликни қўлга киритганига 25 йил тўлди.

1991 йил россиялик мутахассис Александр Тарханов қўл остида жамоа шакллантирилга киришган. Режалаштирилган МДҲ чемпионати ўтказилмагач, 1992 йил 28 март куни Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари ўтказилган. Жамоани майдонга Аҳрол Иноятов бошлаб тушган. Ўшанда майдонга тушган таркибдан Мурод Алиев энг узоқ вақт мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилди.

Ўша мавсумда "Пахтакор" деярли 100га яқин тўп киритди. 24 гол урган Валерий Кечинов чемпионатнинг биринчи тўпурарига айланди. Ўша йили у ОАВ сўровномасига кўра, мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

1992 йил 1 ноябрь куни "Пахтакор" мавсумдаги охирги ўйинини ўтказди. "Косонсойчи"га қарши Тошкентда ўтказилган беллашувда жамоамиз 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан бир хил очко тўплаган "Пахтакор" ушбу жамоа билан биргаликда Ўзбекистон чемпиони сифатида эълон қилинди.

Қуйида 1992 йилги мавсумда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган футболчилар келтирилган.

Мурод Алиев, Нўъмон Ҳасанов, Анвар Жабборов, Фарҳод Магометов, Руфат Галиев, Илҳом Шарипов, Валерий Кечинов, Ёрқин Назаров, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Игорь Волков, Шуҳрат Мақсудов, Ҳикмат Эргашев, Маҳмуд Собиров, Собир Ходиев, Олег Синелобов, Александр Кожухов, Сайдулло Турсунов, Павел Бугало, Николай Ширшов, Миржалол Аъзамов, Александр Абдухолиқов, Бахтиёр Дадаматов, Денис Иванков, Маҳмуд Тўрахўжаев, Олег Шацких, Руслан Аҳмедхонов, Андрей Яровой, Дилмурод Назаров, Санжар Мақсудов.

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти илк чемпионлик қўлга киритилишига ҳисса қўшган барча инсонларни 25 йиллик юбилей билан табриклаб, уларга чуқур ҳурматини изҳор қилади.