Ads

Олий лига 25-турининг марказий ўйини ҳисобланган "Бухоро" - "Пахтакор" баҳси бироз аввал ўз якунига етди. Бухоро марказий стадионига сафар уюштирган Шота Арвеладзе жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қарама-қаршиликнинг 32-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Тиаго Безерра рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов иккиланмай Бухоро дарвозаси томон пеналти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Игор Сергеев бехато амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунида эса Тиаго Беззерра томонидан киритилган гол ўйинга нуқта қўйди.

Олий Лига. 25-тур

17.00 “Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент) 0:2 #Тугади

Гол: Игорь Сергеев(34 пенальтидан), Тиаго Беззерра(90)

"Бухоро": Турсунбоев, Исмоилов, Филипосян, Баенко (с), Омонов(Пасичник 82), Р.Ҳасанов, Қуттибоев(Алланиёзов 55), Шихов, Вайцер, Қаҳрамонов, Нагаев(Ваҳобов 68).

Захира: Худоёров,  Саматов, Шамсиддинов, Саноев.

"Пахтакор": Лобанов, Козак, Тожиев (с), Симич, Алижонов, Исматуллаев, Искандеров, Безерра, Нуруллаев(Яхшибоев 82), Канюк(Каримов 70), Сергеев.

Захира: Суюнов,Ҳакимов,Иброҳимов, Юсупов, Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Симич(28), Филипосян(33), Сергеев(45), Исмоилов(65), Баенко(81)

Минбар

Барча блоглар