"Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Бунёдкор" "шерлар"ни тўхтата оладими? (Превью)

Суперлигада чемпионлик масаласини ҳал этадиган охирги тур ўйинида "шерлар" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан тўқнаш келади.

“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 33 беллашувнинг 12 тасида "шерлар" ғолиб бўлган. 9 та баҳсда дуранг ва 12 ўйинда "қалдирғочлар" ғалабаси кузатилган.

"Пахтакор" 43 тўп киритиб, 39 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.

"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда 4 ғалаба, 3 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. "Бунёдкор" 29 тўп киритган, "Пахтакор" эса 19 гол уришга муваффақ бўлган.

Навбатдаги дербини "шерлар"дан Муҳаммадали Ўринбоев, "қалдирғочлар"дан Фарруҳ Икромов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 12 ноябрь куни соат 17:00да "Жар" стадионида бошланади.

 

Манба: "Пахтакор" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
11/11/2022 17:44
Насаф-нефтчи хам келишилганми? Сал каллангни ишлатсангчии
Шухрат Хусаинов
11/11/2022 17:37
Пахтакор-.кукон хам келишилган уйин 5-2 дерсизлар балки максад навбахорни чемпион килишми??????
&
Локо
11/11/2022 15:06
Пахтакор ютади. (бу олдиндан режалаштирилган) Қизилкумнм ютганидек ютади. Пахтакор - Қизилқум ўйинини, футболни тушанмайдиган одам кўрса хам кулавериб ўлса керак. "Шармандалик". Шу йўллар билан шартмикан чемпион бўлиш. ээээээээ Бизни футболимиз шунинг учун хам ривожланмаса керак. Тошкентда Пахтакор мухлислари йўқ. Бўлса хам бекорчи фан клуб азолари, ўйинга билетсиз кириб чиқадиган "безделниклар"
. Мардон
11/11/2022 15:20
Нима келишилганакан? Кизилкум узи буш уйнаса нима Пахтакор кара туриши керемиди. Кейин яна 1 та нарса мухлис тугрисида езипсиз Пахтакорри мухлислари керегидан ортик проста суперлигадеги ракибла слабилигидан мухлисла зерикип кетган. ОЧЛда худохохласа курасиз мухлисларини. Ешболага ухшамасдан агар исботила буса исботлаб берила уша келишилган уйин дивотганилани.