"Пахтакор" эртага "Металлург" билан ўйнайди

Айни дамда Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Пахтакор" эртага навбатдаги назорат ўйинини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пойтахтлик "шерлар"га бу сафар Бекободнинг "Металлург" клуби рақиблик қилади. Учрашув эртага бўлиб ўтади.

"Пахтакор" 15 февралгача пойтахтимизда тайёргарликни олиб боргач БААнинг Дубай шаҳрига иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!