"Пахтакор" эртага "Сўғдиёна" билан ўйнайди

Суперлиганинг иккинчи босқичига тайёргарликни давом эттираётган "Пахтакор" назорат беллашувида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

6 сентябрь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида "Сўғдиёна" билан учрашув ўтказилади. Айни пайтда асосий таркибнинг 7 нафар футболчиси миллий терма жамоалар йиғинига жалб этилгани сабабли машғулотларда иштирок этишмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!