"Пахтакор" футболчилари нормативлар топширишди

 

Бугун "Пахтакор" жамоаси футболчилари ЎФА мутахассиси Шамил Исеев бошчилигидаги гуруҳ аъзоларига жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни топширишди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Жар” стадиони майдонида ўйинчилар белгиланган талабларни бажариш учун ҳаракат қилишди.

Нормативлар 30 метрга югуриш, 7 марта 50 метрга чопиш, узунликка сакраш ва “Yo-Yo” синовлари бўйича топширилди.

Ушбу тестлар футболчиларнинг мавсумга қай даражада тайёр эканлигини аниқлаш ва бу борада зарур кўрсатмаларни бериш учун ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!