"Пахтакор" футболчилари Қўқонда машғулот ўтказишди

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Қўқон-1912" билан беллашувдан аввал Қўқонда охирги машғулотини ўтказди. Бу ҳақда тошкентликлар матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Марказий" стадионида ўтган машғулотда асосий таркибдаги барча футболчи мураббийлар штаби бошчилигида бир соатча вақт мобайнида шуғулланди.

Улар чигалёзди машқларидан сўнг майдонни яхши ўрганиш учун тўп билан ишланадиган машқларни бажаришди. "Пахтакор" сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар сафида йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!