Ads

“Пахтакор” Суперлиганинг биринчи турига тайёргарликни давом эттирмоқда. Пойтахтликлар “Жар” стадионида чемпионатнинг биринчи турига ҳозирлик кўриш билан банд. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтлишича, Егор Кримец жароҳат сабабли машғулотларда қатнашмаяпти. У тахминан бир ойдан сўнг якка тартибда шуғулланишга киришади.

Қолган футболчилар эса юқори кайфиятда 2 март куни "Сўғдиёна" га қарши ўтадиган беллашувга ҳозирлик кўришмоқда.