ОФК расмий сайти Осиё Чемпионлар Лигаси ортда қолган мавсуми давомида бош билан урилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўровнома ўтказмоқда.

Биз учун қувонарли жиҳати, унда "Пахтакор" етакчиси Драган Черан ҳам иштирок этяпти. "Шерлар"нинг сербиялик легионери 1/8 финал босқичидан ўрин олган Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши беллашувда ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланганди.

Черанга ушбу сўровномада Чейк Диабате ("Истиқлол"), Саад Натик ("Ал-Шорта"), Ли Шэнлун ("Шанхай СИПГ") ҳамда Мехди Абди ("Персеполис") рақиблик қилмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин:

http://bit.ly/ACL2020_Headers

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)