Ads

Терма жамоалар учрашувлари билан боғлиқ танаффус даврида "Пахтакор" жамоаси икки назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машғулотларга 6 октябрь кунидан қайтган "шерлар" 10 ва 15 октябрь кунлари ўйин амалиётини сақлаб туриш мақсадида назорат беллашувлари ўтказишади. Дастлаб "Сўғдиёна", сўнг "Қизилқум" билан ўйинлар Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Суперлигада навбатдаги учрашув 20 октябрь куни "Пахтакор" стадионида "Локомотив"га қарши бўлиб ўтади.