“Пахтакор”: “Майдонга чиқ” акцияси иштирокчиларига клуб либослари совға қилинди

 

"Пахтакор" клуби томонидан ташкил этилган "Майдонга чиқ" акцияси муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, 12 август куни "Пахтакор" стадионида ўтказилган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувида футболчилар билан бирга майдонга 22 нафар бола чиқиб келди.

80дан ортиқ хатларни қабул қилинди ва улардан 22 нафар болани тасодифий танлов ёрдамида танлаб олди. Болаларга "Пахтакор" либослари совға сифатида тақдим этилди.

Акциядан сўнг мухлислардан кўплаб ижобий жавоблар келди. Ушбу акцияни келажакда доимий йўлга қўйиш режадан ўрин олган.