"Пахтакор" олтинчи бор кумуш медалларга эга чиқди

"Пахтакор" жамоаси чемпионатлар тарихида 6-марта мавсумни иккинчи ўринда тугатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳозирга қадар 1993, 2001, 2008, 2009 ва 2010 йилларда "Пахтакор" мавсумни кумуш медалларга эга чиққан ҳолда якунлаганди. Умумий ҳисобда 19 бор "шерлар" мавсумни совриндорлар сафида тугатишган - 11 чемпионлик, 6 марта 2-ўрин ва икки бор 3-поғона.

Жамоа чемпионликка эришиш ва энг кўп совриндорлар қаторидан ўрин олишда бошқалардан ўзиб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!