"Пахтакор" ўз тарихида 14-бор Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди

Қўқондаги "Марказий" стадионда кечган учрашув 5:2 ҳисобида Шота Арвеладзенинг ғалабаси билан поёнига етди. Шу тариқа, "шерлар" ўз тарихларида 14-марта кубок финалига чиқди.

"Пахтакор" ўз тарихида 11 марта биллур совринни қўлга киритган ва фақатгина икки марта ҳал қилувчи ўйинда мағлуб бўлган.

1996 йилда "Нефтчи", 2008 йилда эса "Бунёдкор" кубок финалида "Пахтакор"ни енгишга эришган.

Маълумот учун, Арвеладзе бошлиқ жамоанинг финалдаги рақиби эртага аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!