"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги ўйинлари сонини 802 тага етказиб олди

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам Ўзбекистон чемпионатида 27-мавсум якунлади.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби эса ҳозиргача миллий чемпионатимизда жами 802 учрашув ўтказди ва уларнинг 542тасида ғалаба қозонди. Яна 130та беллашувда дуранг қайд этди ва яна шунча баҳсда имкониятни бой берди. 1783 бор тўп киритган "шерлар" 682 бор ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборишган. Умумий тўпланган очколар сони 1756тани ташкил қилади. Бу жса бир ўйинга ўртача 2,19 очко қўлга киритилганини билдиради. Ютуқлар, голлар ва очколар борасида "Пахтакор" яққол рекордчи ҳисобланади.

Бу борадаги кўрсатгичлар бўйича "Пахтакор" иккинчи ва учинчи поғонада бораётган "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клубларини сезиларли фарқ билан ортда қолдириб кетмоқда.

Маълумот учун 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!