Хабарингиз бор кеча Тошкентда Пепси Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” клублари ўртасида шаҳар дербиси бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳсда омад “шерлар”га кулиб боқди. Шота Арвеладзе шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзларининг жадвалдаги пешқадамликларини мустаҳкамлаб олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: