"Пахтакор" Саудия Арабистони клуби билан ўйнайди

"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарликни Туркиянинг Измит шаҳарчасида олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб матубот хизмати хабар бермоқда.

Футболчилар Шота Арвеладзе бошчилигида жисмоний, тактик ва техник жиҳатларни яхшилашга қаратилган машқларни бажариш билан банд. Асосий таркибга номзод барча ўйинчи машғулотларда тер тўкмоқда.

Навбатдаги назорат беллашувини "шерлар" 28 июль куни Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!