"Пахтакор" шикоят қилган ҳакам ОЧЛ ярим финалини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклифлар олишмоқда.

Жумладан, 23 октябрь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал баҳсларидан ўрин олган “Персиполис” (Эрон) – “Ал Саад” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Коваленкога қанотларда Ҳуснитдин Шодмонов ҳамда Тимур Гайнуллин кўмаклашишса, Ильгиз Танташев ҳамда Азиз Асимов қўшимча ёрдамчилар этиб белгиланган. Руслан Серазитдинов заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳакам "Пахтакор" - "Бухоро" учрашувини бошқарган ва мезбонларнинг голини инобатга олмаганди. Шу боис ҳам клуб ЎФАга шикоят қилганди.

Ана холос! "Пахтакор" ЎФАга шикоят ёзиб берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!