"Пахтакор" стадионига чипталарини электрон шаклда харид қилиш мумкин

 

"Пахтакор" клубининг уй учрашувларига чипталарни "Kassa.uz" орқали электрон шаклда харид қилиш имконияти пайдо бўлди, дея маълум қилмоқда клуб матбуот хизматию 

"Пахтакор" ва "Kassa.uz" сайти ўртасидаги келишув натижасида ишқибозлар эндиликда "Пахтакор"нинг уй беллашувларига чипталарни исталган жойда турган ҳолда харид қилиш имкониятига эгалар. "Kassa.uz" сайтининг спорт тадбирлари бўлимида 12 август куни ўтадиган "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинига чипталарни 11, 13, 31, 32, 33, 34 ва 35-секторлар учун 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Электрон ваучер учрашув куни стадион кассасида чиптага алмаштириб берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!