"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг йирик муваффақиятига ёрдам беришди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида терма жамоа Тожикистонда учрашувларда иштирок этмоқда. Шри-Ланкага қарши ўтган биринчи турда Александр Мочинов шогирдлари 10:0 ҳисобида зафар қучишди.

Саралаш ўйинларига "Пахтакор" тарбияланувчиларидан Иброҳим Йўлдошев, Жасур Раҳимов, Жасур Эрмаматов, Асадбек Собиржонов ва Бобур Асқаров таклиф этилган.

Шри-Ланкага қарши Йўлдошев ва Асқаров асосий таркибда, қолган футболчилар захирадан майдонга тушишди.