"Пахтакор" Туркияда "Ал-Иттифоқ"қа мағлуб бўлди

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Туркиядаги йиғин чоғида иккинчи назорат беллашувида мағлубиятга учради. Бу ҳақла клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубига қарши учрашувда биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг саудияликлар уч тўп киритишди. Шу тариқа, "шерлар" мазкур ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

30 июль куни "Пахтакор" навбатдаги учрашувни Туркия иккинчи лигаси қатнашчиси "Истанбулспор"га қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

"Пахтакор" - "Ал Иттифоқ" - 0:3

"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Безерра, Нуруллаев, Иброҳимов, Канюк, Сергеев.

Захирадан тушганлар: Искандеров, Каримов, Ўринбоев, Исматуллаев, Тожиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!