"Пахтакор" янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди (фото)
Ва ниҳоят, мураббий номи аниқ бўлди.
"Пахтакор" бугун навбатдаги машғулотини ўтказди. Бу сафар футболчиларни янги мураббий Питер Хюистра шуғуллантирди. Клуб матбуот хизмати ушбу жараёндан суратларни тақдим этди:
"Футболчилар айни кунларда жисмоний тайёргарлик борасида ишлашмоқда. Дарвозабонлар билан Анвар Рашидов шуғулланди. Тез орада мураббийлар штаби тўлиқ таркибда футболчилар билан ишлашни бошлайди",-деб ёзди жамоа "Телеграм" саҳифаси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар