“Пахтакор” январь ойида БААда йиғин ўтказади

Олдинроқ “Пахтакор” клуби Тошкентда дастлабки йиғинни бошлагани тўғрисида хабар бериб ўтгандик. “Шерлар” “Пахтакор” стадионида машғулотлар олиб боришди.

Машғулотдан аввал янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай ўтиши ҳақида мураббийлар штаби маълумот бериб ўтди. Дастлабки йиғин 20-29 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилади. 27 декабрда футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. 29 декабрь куни биринчи назорат баҳси бўлиб ўтади. Рақиб номи кейинроқ маълум бўлади.

Йиғиннинг иккинчи қисми 3-14 январь кунлари Тошкентда, 15-30 январь кунлари БААнинг Шаржа амирлигида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!