"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган Азиз Турғунбоевнинг хайрлашув видеосини эълон қилди.

"Ассалому алайкум, "Навбаҳор" мухлислари! Сизларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман ва "Навбаҳор" раҳбариятига раҳмат айтаман. Қўллаб-қувватлаган барча жамоадошларимга ҳам миннатдорлик билдираман.

Клубнинг келгуси фаолиятига омад тилайман. Бу йил ҳам ажойиб таркиб йиғилган ва шу таркиб Осиё майдонларига чиқишига тилакдошман", - деди Турғунбоев.

Илгарироқ, "Пахтакор" Турғунбоев билан икки йиллик шартнома имзоланганлигини эълон қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Яшин. Ш.И
28/01/2021 20:26
Рахмат сенга Азизбек.
Навбаҳор учун қилган мехнатларинг ва вақтида томашабинлар билан лиқ тўлган стадионда мухлисларга ўзингни такрорланмас ажойиб ўйинларинг ҳамда бири-биридан чиройли киритган голларинг билан олам-олам қувонч бахш эта олганинг учун.
Келгуси фаолиятингга улкан омадлар ёр бўлсин.