Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Ҳилол" учрашуви ўтказилади.

Беллашув олдидан саудияликлар сафида яна бир футболчи коронавирусга чалингани аниқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, асосий футболчиларидан бири, қанот ҳимоячиси Ёсир Ал-Шаҳронийда тест натижалари ижобий чиққан. Шу боис, футболчи карантинга олинган ва шифокорлар назоратида.

"Ал-Ҳилол" - "Пахтакор" учрашуви қолдирилиши ёки ўтказилмаслиги мумкинми?

EiEYzA7X0AUYotV

Ушбу жамоаларнинг биринчи тўқнашувидан аввал ҳам 5-6 футболчида инфекция аниқланганди. Бироқ мусобақанинг амалдаги чемпиони қолган ўйинчилар билан учрашувларни давом эттирмоқда.

Бугунги ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)