"Пахтакор"га тегишли "Динамо" футболчиси "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

 

Олий Лига 18-тури доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида Саиджамол Давлатжонов «Динамо»га ёрдам бера олмайди, дея маълум қилмоқда самарқандликлар матбуот хизмати. 

Иккинчи даврада «Динамо»нинг сўнгги уч учрашуви – Ўзбекистон Кубоги доираси «Бунёдкор»га қарши ва Олий Лига доирасидаги «Металлург», «Шўртан» билан кечган учрашувларда асосий таркибдан ўрин олган Саиджамол Давлатжонов навбатдаги тур ўйинида майдонга туша олмайди. Тезкор яримҳимоячи «Динамо» сафида «Пахтакор»дан ижара асосида тўп сураётганлиги боис, келишувга биноан унинг ўйинга тушишига рухсат берилмаган.

Ўтган турда «Шўртан»га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Аднан Ораховац эса ўзининг собиқ жамоасига қарши илк марта майдонга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Пахтакор» ўртасидаги Ёшлар Лигаси доирасида баҳс 17 август пайшанба куни «Олимпия» стадионида соат 16:45 да бошланса, Олий Лига доирасидаги учрашув 18 август куни «Динамо» стадионида соат 18:00 да бошланади. Чипталар ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!