Бироз аввал, "Пахтакор"нинг Суперлигадаги энг яқин таъқибчиси "Насаф" Жиззахда имкониятни бой бергани боис, "шерлар" муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.

Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари 13-бор ички биринчиликда ғолибликни қўлга киритди. "Пахтакор" ўтган йили ҳам олтин медалга эга чиққанди.

Қуйида "Пахтакор"нинг 1992 йилдан бери ташкил этилган Ўзбекистон ички биринчилигидаги барча чемпионликлари билан танишинг: 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020.

"Пахтакор" жамоасини навбатдаги чемпионлиги билан табриклаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)