"Пахтакор" жамоаси бугун "Ал Эгла" машғулотлар марказида шуғулланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Доҳада "Пахтакор" учун ажратилган автобусни кўрдингизми? (Фото)

"Шерлар"нинг ҳар кунги машғулоти айнан "Ал Эгла" марказида ўтиши режалаштирилган. Қатарга етиб келган футболчилар бугун мураббийлар штаби бошчилигида бир ярим соатча жисмоний ва ўйин бўйича машқларни бажаришди.

Машғулотдан фотосуратларни томоша қилинг:

"Пахтакор" 14 сентябрь куни Доҳада Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар