Ads

 

"Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффидаги рақиби "Ал-Гарафа" кеча мавсумдаги биринчи совринига эга чиқди.

Қатар "Юлдузлар Лигаси" Кубоги финалида "Ал-Райян"га қарши майдонга тушган "Ал-Гарафа" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Луис Хименес, Амро Абдулфаттоҳ ва Аҳмад Аълоалдин томонидан киритилган уч тўп Жан Фернандес шогирдларига кубок соҳибига айланиш имконини берди.

Биринчи марта ушбу мусобақада 2009 йил ғолиб чиққан "Гарафа" кеча иккинчи бор кубок соҳибига айланди.

"Пахтакор" матбуот хизматининг маълум қилишича,"Ал-Гарафа" ярим ҳимоячиси словакиялик Владимир Вайсс Дохадаги "Аспетар" тиббий марказида тиззасидан операция қилинди ва мавсум охиригача сафдан чиқди. 

Шу тариқа у 30 январь куни "Пахтакор"га қарши ОЧЛ плей-офф ўйинини ўтказиб юборади.

Минбар

Барча блоглар