Кеча Саудия Арабистон Про лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган "Ал Ҳилол" жамоаси ўз майдонида "Ал Шабаб"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

20-дақиқада Бафетимби Гомис ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Кристиан Гуанка мувозанатни тиклади. 69-дақиқада эса Гомис яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Учрашувдан сўнг Ар-риёдликларга чемпионлик кубоги топширилди.

Шу тариқа, "Ал Ҳилол" ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши баҳсга кўтаринки кайфиятда йўл оладиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)