Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон кубоги финали ўтказилади. Унда "Пахтакор" ва АГМК ўзаро куч синашади. Ушбу беллашув Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да бошланади.

Ушбу беллашув олдидан SPORTS.uz сайти "Пахтакор"нинг тахминий таркибини тузиб чиқди.

Дарвозабон: Элдор Суюнов  

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов, Марко Симич, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев

Ярим Ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев

POS-2