Пайет ўзига суиқасд қилмоқчи
Ads

“Вест Хэм” раҳбарияти билан жанжаллашаётган франциялик ярим ҳимоячи Димитри Пайет уни тезроқ трансфер қилишни талаб қилмоқда. Футболчи нима қилиб бўлса ҳам “Вет Хэм”ни тарк этишга ошиқмоқда. Агар уни трансферига тўсқинлик қилишса, ўз соғлиғига зарар етказишини айтмоқда.

- Мен бошқа “Вест Хэм” формачини киймасликка қасам ичаман, - дейди Димитри Пайет. – Агар мени бошқа жамоага қўйиб юборишмаса, ўз тиззамни жароҳатлайман. Мен инсонман ва келажагимни танлаш ҳуқуқига эгаман.

Франция терма жамоасининг 29 ёшли футболчиси ўтган йили “Вест Хэм” билан амалдаги шартномани 2021 йилнинг ёзигача узайтирганига қарамай, клубдан кетишга ҳаракат қилмоқда.

SPORTS.uz