Пеле: Мбаппе янги Пеле бўлиши мумкин

Футбол қироли дея тилга олинадиган афсонавий Пеле ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақида гапириб ўтди.

“Мбаппе 19 ёшида жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди, мен эса буни 17 ёшимда амалга оширганман. Лекин, шуни айта оламанки у менга деярли тенглашиб олди.

У янги Пеле бўла олади деб ўйлайман. Кўпчилик бу гапларимни кўнгил учун айтди деб ҳисоблаши мумкин, аммо бу ҳазил эмас”, - дейди Пеле.