Пеллегрини: Биз Насрига ёрдам қўлини чўздик

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини франциялик хавбеки Самир Насрининг “болғачилар” билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Насри узоқ муддатли дисквалификациядан сўнг биз билан шуғулланмоқда. Биз унга яна футболга қайтиши учун ёрдам қўлини чўздик. Умид қиламанки йил охиригача у спорт формасини тиклаб олади. Агар у буни уддалай олса биз уни “Вест Хэм”да олиб қоламиз”, - дейди Пеллегрини.

Эслатиб ўтамиз, Насри УЕФА томонидан 18 ойлик дисквалификацияга учраган эди. Унинг дисквалификация муддати январда ўз ниҳоясига етади.