Пеллегрини лавозимидан озод қилинмайди
Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” жамоаси Англия чемпионати стартида бирорта ғалабага эриша олмаётир. Жамоа айни дамда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Шунга қарамасдан клуб раҳбарияти бош мураббий Мануэл Пеллегринини истеъфога чиқармоқчи эмас, дея хабар беради Mirror нашри.

Манабада ёзилишча, “Вест Хэм” ўтган йилги “Кристал Пэлас”да юз берган ҳолатга қарамоқчи эмас. Ўшанда Франк Де Бур чемпионатдаги 7 та мағлубиятдан сўнг лавозимидан озод қилинган.

Аввалроқ Мануэль Пеллегринининг ўзи мағлубиятга қарамасдан жамоага ишонч бера олганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоалар ўйинларидан сўнг “Вест Хэм”ни “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон”га қарши ўйинлар кутиб турибди.

Минбар

Барча блоглар