Пеллегринини яна Ла Лигага чорлашмоқда
Ads

"Севилья" раҳбарияти истеъфога чиқарилган Винченцо Монтелла ўрнига Хитойнинг "Хэбэй Чайна Фортун" клубида фаолият олиб бораётган Мануэль Пеллегринини таклиф қилмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра андалусияликлар жамоани келгуси мавсумда айнан 64 ёшли чилилик мутахассисга ишониб топширишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегрини фаолияти давомида "Вильярреал", "Реал" Мадрид ва "Манчестер Сити" каби жамоаларни бошқарган.