Пепе: Фаолиятимни “Реал”да якунлашни истайман
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Пепе “қироллик клуби” билан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги ҳолат бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Янги шартнома имзолашим бевосита “Реал” билан боғлиқ. Мен оҳиригача кутишга тайёрман. Фаолиятимни “галлактикослар” сафида якунлашни жуда ҳам ҳохлайман”, - дейди португалиялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пепенинг “Реал” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.