Пепе Туркия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб топилди
Ads

"Туркия чемпионатида энг яхши ҳимоячи совринини қўлга киритиш бу мен учун шараф. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат", - деди португалиялик футболчи мукофотни қўлга киритгач.

Энг яхши дарвозабон Фернандо Муслера ("Галатасарой"), энг яхши ҳужумчи ва Туркия чемпионатининг энг яхши футболчиси эса Бафетемби Гомис бўлди. У ҳозир Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

"Бешиктош" хавбеки Рикардо Куарежма томонидан киритилган гол эса ўтган мавсумда Туркия чемпионатида киритилган энг чиройли гол деб топилди.