Пепе яна Бразилияга қайтиши мумкин
Ads

Бразилиянинг "Коринтианс" клуби португалиялик ҳимоячи Пепега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, 35 ёшли футболчи яқиндагина “Бешиктош” билан шартномасини бекор қилган эди. Унга айни дамда "Коринтианс"дан ташқари шунингдек "Вулверхэмптон", "Ал-Гарафа" ҳамда "Ал-Иттиход" клубларидан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Пепе асли бразилиялик ҳисобланади. У "Коринтианс Алагоано" клубида тарбия топган. 2007 йилда эса Португалия фуқаролигини қабул қилиб, ушбу терма жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Минбар

Барча блоглар