Пьер-Юге Эрбер кучли экан

Франциялик теннисчи Пьер-Юге Эрбер Парижда ўтаётган "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи даврасида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

"Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақада Пьер ҳамюрти Жереми Шардини беш сетда 2:6, 6:3, 6:2, 3:6, 9:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа уч ярим соат давом этган ўйинда ғалаба қозонган Эрбер учинчи даврада америкалик Жон Иснерга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!