Перес:

- Сиз ажойиб вазитяга гувоҳ бўляпсизлар, бунга сабаб “Реал”нинг Чемпионлар Лигасида 12-марта ғалаба қозонганидир. Бу жамоа мухлисларнинг хотирасида жуда катта из қолдиради. Бизнинг клуб имконсиз туюлган мақсадларга эришди, кетма-кет икки марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритдик ва 4 йил ичида 3 марта клублар ўртасидаги мундиалда ғолиб чиқдик.

Охирги ғалабамиз клуб тарихида энг зўр ғалаба эканлигини ва бизнинг мукаммалликка интилишмизни кўрсатди. Эслатиб ўтаман, Суперкубок ва УЕФА кубогларини қўлга киритиб бўлганмиз. Хозирда жамоа мураббий билан бирга орзуларга эришишни давом эттиряпти.

Шуни таъкидлашим лозимки, мен Зиданни дунёнинг энг зўр мураббийи деб ҳисоблайман. Криштиану эса “Реал” тарихидаги энг зўр тўпурар ва у тез орада ўзининг бешинчи “олтин тўпини” қўлга киритишига ишонаман.

Ҳаммага маълумки футбол тарихида “қаймоқранглилар” 115 йил давомида етакчи бўлиб келишган. Бирдамликсиз, биз қийинчиликлардан ўта олмаган бўлардик. “Реал”нинг асосий шиори бу ­­­­- садоқат ва ишонч. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, - дейди Перес.