Перес Бэйл масаласига ойдинлик киритди
Ads

Кеча Македониянинг Скопье шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Учрашувдан сўнг, “Реал” президенти Флорентино Перес ўйин борасидаги ва олдиндаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳар бир ғалаба – биз учун жуда ҳам мухим. Биз барчасини қадам ва қадам олиб бормоқдамиз. Бэйл? Мен уни сотмайман. У “Реал” футболчиси ва жамоамизнинг бир қисми. Қолаверса, жаҳондаги энг кучли футболчилардан биридир.

Янги футболчилар? Бизга яна бошқа футболчилар керак деб ўйламайман. Биз Зидан билан ЕЧЛ финалидан сўнг, шу жамоани сақлаб қолишга келишганмиз”, – деб айтиб ўтди Перес.