Перес: Фигуни
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес 2000 йилда Луиш Фигуни “Барселона”дан “қироллик клуби”га кўчиб ўтиши қандай содир бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

“Ўша пайтда ҳеч ким бир футболчи учун 60 миллион сарфламас эди. Фигу ўшанда “Барселона” сардори эди ва уни “Реал”га ўтишга кўндириш осон бўлмаган.

Мен янги жамоани айнан унинг атрофида шакллантиришга ваъда берганман. Кейинроқ эса сафимизга Зидан, Бекхэм ва Роналдо каби футболчилар келиб қўшилишди ва биз “галактикослар” дея эътироф этилган жамоани тузганмиз.

“Галактикослар” даври якунлангач эса биз Роналду, Кака, Бензема ва Бэйл каби футболчилар билан шартнома имзоладик. Айтишим керакки, буюк футболчилар жамоани нафақат спорт томондан, балки молиявий томондан ҳам ривожланишига ёрдам беради. Биз эса жаҳон футболида меҳнатимизга яраша ўринни эгаллаб турибмиз деб ўйлайман”, - дейди Перес Marca нашрига берган интервьюсида.