Перес: Ҳеч бир клуб Роналду учун 100 млн евродан кўп таклиф қилмаган
Ads

“Реал” президенти Флорентино Перес португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтиб кетиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Мадриддагиларнинг товон пули фақат сотиш учун эмас, балки бошқа жамоаларни тўхтатиб туради. Роналдунинг трансфери бу йилда биз учун энг фойдали бўлди.

– Ҳамма унинг тўғри қарорга келганига амин бўлгандан кейин биз “Ювентус” билан келишувга эришдик. Ҳеч ким “Реал” Криштиану учун 100 миллион евродан кўп таклиф қилгани йўқ.

– Роналду шахсий сабабларга кўра кетишни истади. Бу борада биз бошқа жамоалардан кўп таклиф келгани йўқ, – дея Переснинг сўзларини келтиради Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, июлда Роналду “Реал” “Ювентус”га 112 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.