Перес Роналдуни ПСЖга фақат бир шарт билан қўйиб юборади
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа тўпурари Криштиану Роналдуни ПСЖга фақат бир шарт билан қўйиб юборишга рози.

Гап шундаки, Париж клуби 33 ёшли португалиялик футболчи эвазига Неймар ёки Килиан Мбаппелардан бирини берса, “Реал” Роналдуни "Парк де Пренс"га ҳеч қандай муаммосиз қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду “қироллик клуби”дан кетишига шаъма қилган бўлса, Неймар ЖЧ-2018дан сўнг ПСЖга қайтмаслигини айтган эди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Роналду ёзда ПСЖга Неймар эса “Реал”га кўчиб ўтиши мумкин.