Перес трансферлар учун 200 млн доллар ажратмоқчи

Реал» президенти Флорентино Перес ҳужум чизиғини кучайтириш учун катта миқдорда маблағ ажратишга тайёр.

Испания матбуоти хабарига кўра, келаси йил ёзда қироллик клуби хўжайини икки ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда: «Атлетико»дан Антуан Гризманн ва «Ювентус»дан Пауло Дибала.

Агар бу трансферлар бош мураббий Зайниддин Зидан томонидан маъқулланса, Перес харажатлар учун 200 миллион евро бермоқчи.
Мабодо уларнинг трансфери амалга ошса, катта эҳтимол билан Гарет Бэйл ва Карим Бензема жамоани тарк этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар