Перейра: "Адесанья, отажонинг ёнига келақол!"

  • 12 ноябрь, 2023, 16:50
  • 0
  • MMA

Сўзсиз, UFC 295 турнири безаги мейнивент бўлди. Унга тарихий натижа қайд этган ҳолда бразилиялик Алекс Перейра (9-2) чехиялик самурай Иржи Прохазкани (29-4-1) нокаутга учратди ва ярим оғир вазнда чемпионга айланди. Алекс Перейра, эндиликда, бу вазнда Исраэль Адесанья билан жанг қилишни хоҳламоқда:
"Тўғриси, жангнинг бу тарзда тўхтатилиши борасида менда саволлар йўқ. Олдинига яхшигина тушган чап хук зарбамдан сўнг у нокдаун ҳолатига тушди, кейин эса оёқларимга интилган маҳалида мен унга тирсак зарбалари билан қўшимча талофат етказа олдим.
Мен учун икки вазнда жаҳоннинг энг кучли лигасида чемпион бўлиш ўзгача шараф. Устига-устак, ғалаба тарихий буюк Madison Square Garden‘да ғозонилса, бу кишига ўзгача ҳиссиёт бераркан. Мухлисларга алоҳида ташаккур. Эндиги масала нима бўлади?! Биласизки, бир йигитча бор. У мени анча йиллар олдин мотивацияга чўктирган. У мени ўз чайласидан чиқа олмайдиган қўрқоқ деган пайти кикбоксингни йиғиштириб, таваккал бўлсада ММА‘га ўтганман. Иззи жуда иқтидорли болакай. Навбат уники, энди у таваккал қилсин ва ярим оғирга ўтсин. Хой, Адесанья, отанг ёнига келақол!
Джамал Хилл?! Мен актив чемпионман, мен яна тез орада октагонга қайтаман. У ҳозир жароҳатда. Агар Хилл тузалиб қайтса, мен ҳар қандай ҳолатда у билан жанг қилишга тайёрман!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!